Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик курашчи Умид Эсанов олтин медални қўлга киритди

Шунингдек, кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова бронза медалига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсанов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
-81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик полвон финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Шунингдек, кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова бронза медалига сазовор бўлди. -70 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи эронлик Доня Ағайига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.