ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси маълум қилди.
Шу тариқа, Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа ярим финалга йўл олди.
Ўйиннинг 24-дақиқасида Саидазамат Мирсаидов, 44-дақиқасида эса Алишер Одилов гол киритди.
Саудия Арабистони жамоасидан эса 66-дақиқада Марран гол урди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилдан буён илк марта Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди.