ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина Осиё ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Екатерина Воронина кўпкураш дастурида 6056 очко билан кумуш медаль соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, унинг ҳисобида Инчеон-2014 Осиё ўйинларининг олтин медали ҳам бор.