Зеленскийнинг фақат иккита танлови бор — таҳлилчи

Таҳлилчи Жонсон: Украина таслим бўлиши ёки мавжуд бўлишини тўхтатиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Украина фақат таслим бўлиши ёки мавжуд бўлишини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Зеленскийнинг ўн бандлик режаси иш бермайди. У Россиядан барча қўшинларни бутунлай олиб чиқиб кетишини, Владимир Путинни судга топширишини, украиналикларга товон тўлашини истайди – бу ҳатто жиддий таклиф ҳам эмас. Россия эса буни аниқ тушунтирди”, дейди мутахассис.
У Украинанинг тинчликка эришиш режаси ҳеч қачон амалга ошмаслигини таъкидлаб, можаро фақат Россия шартлари билан якунланишини таъкидлади.
Киев раҳбариятида бир нечта вариант қолди - таслим бўлиш ёки Украинанинг давлат сифатида йўқ бўлиб кетишига рухсат бериш.
"Бу фақат иккита вариант", деб хулоса қилди эксперт.