ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Калифорниядаги тарафдорлар митингида Жо Байденга пародия қилди ва олқишлар олди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Трамп ўз сўзини Байден саҳнадан чиқиш йўлини топа олмаяпти деб бошлади.
“Чапга борсам ҳам, ўнгга борсам ҳам зина бор. Бу йигит эса: “Мен қаердаман? Мен қаердаман жин урсин?” деб юради”, — дея масхара қилди у.
Бу йил 81 ёшни қаршилаган Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Охирги пайтларда у бир неча марта қоқилиб ёки йиқилиб тушди, ҳавога салом берди ёки саҳнада адашиб қолди.