ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкентда 10 га яқин давлатдан келган усталар экологик муаммоларни ўзида акс эттирган ҳайкаллар ясашди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Тошкентда 31 августдан 30 сентябргача бўлиб ўтган халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми муҳташам кўргазма билан якунланди.
Мармар ҳайкаллар устида Ўзбекистон, Россия, Беларус, Эрон, Италия, Туркия, Испания, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан 21 нафар уста ишлаган. Тақдим этилган асарларда экологик муаммолар, жумладан, Орол денгизи ҳам ўз аксини топган.
Барча ҳайкаллар Тошкентга совға сифатида қолади, улар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети ҳудудида ўрнатилади.