Қашқадарёлик 98 ёшли ўқитувчи "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

Эгамшукур Абдиев ҳозир мактабда математика фанидан дарс бериб келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қашқадарёлик 98 ёшли ўқитувчи "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди, дея хабар берди вилоятнинг Косон тумани ҳокимлиги.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчилар президентнинг тегишли фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида Косон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Эгамшукур Абдиев ҳам бор.
Эгамшукур Абдиев
“Бутун ҳаётини таълим соҳасига баҳш этган 98 ёшли Эгамшукур ота "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди. Эгамшукур ота ҳозир мактабда математика фанидан дарс бериб келмоқда”, — дейилади хабарда.
Эгамшукур Абдиев
Эслатиб ўтамиз, ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган 100 дан ортиқ ходимлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Мирзиёев юздан ортиқ ўқитувчиларни мукофотлади — улар кимлар?