Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик саблячи қизлар ярим финалга йўл олишди

Сингапурга қарши баҳс олиб борган қизлар 45:32 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган саблячи қизлар ярим финалга йўл олишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чорак финалдан муваффақиятли ўтди.
“Сингапурга қарши баҳс олиб борган қизлар 45:32 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олишди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ушбу натижа спортчиларга камида бронза медалини нақд қилди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Хитойда ўтаётган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари 8 октябрга қадар давом этади.