Доллар кўтарилди— 3 октябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар сўмга нисбатан 25,05 сўмга қимматлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 25,05 сўмга қимматлашди ва 12 200,12 сўмни ташкил қилди. Евро 117,90 сўмга ошди ва 12 949,21 сўмга тенг бўлди.
Рубль эса 0,02 сўмга арзонлашди, 125,40 сўмни ташкил қилди.