ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Учтепа ва Бектемир туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Учтепа тумани: "Боғичинор" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир тумани: "Гулбоғ" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.