Тошкент шаҳридаги дарахтларни рўйхатга олиш бошланмоқда — тафсилотлар

Тошкентда "Дарахтлар реестри" янги қўшма лойиҳа бошланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Яшил экинларни асрашга қаратилган қўшма лойиҳа бошланмоқда, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, "Замин" фонди ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамкорлигида "Дарахтлар реестри" янги қўшма лойиҳа бошланмоқда.
“Дастлабки лойиҳа Тошкент шаҳрида бошланади. Мақсад яшил экинларни, шу жумладан, қурилишни режалаштириш босқичида асраш ҳамда уларнинг тўлиқ ҳисобини жорий этиш, шунингдек, ноқонуний кесиш ҳолатларида чора кўришдир”, — дейилади хабарда.
Лойиҳанинг асосий вазифаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, барча параметрлари ва аҳволини кўрсатган ҳолда дарахтларнинг рақамли реестрини яратишдан иборат.
Маълумот учун, дарахтлар реестрининг онлайн платформаси давлат идораларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.
Айтилишича, бу шаҳарсозликни режалаштириш, дарахтларни парваришлаш сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритишда инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.