Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғ аҳолисига 12 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди

Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғ ҳудудидан мустақил равишда чиқиб кетаётган тинч аҳолига ҳам ёрдам қўлини чўзди.
Sputnik
Россия тинчликпарвар кучлари Степанакерт – Горис йўли бўйлаб Тоғли Қорабоғ аҳолисига 12 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва ёнилғи тарқатди.
Инсонпарварлик юки озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва биринчи зарурий буюмлардан иборат бўлган.
Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғ ҳудудидан мустақил равишда чиқиб кетаётган тинч аҳолига ҳам ёрдам қўлини чўзган. Уларга ичимлик суви, нон ва болалар егуликлари тарқатилган.
“Россия тинчликпарвар контингенти томонидан Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазифаларни бажариш давом этмоқда. Боку ва Степанакерт билан қон тўкилишига йўл қўймаслик, тинч аҳолига нисбатан хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қаратилган узлуксиз ҳамкорлик йўлга қўйилган”, - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғдан 84 мингдан зиёд киши Арманистонга кетган.