Ханчжоу-2022: Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди

Ҳасанбой Дўсматов чорак финалга йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов асосий рақобатчиларидан бирини мағлуб этди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу билан у чорак финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг бокс дастурида Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмалари ҳам ўйналади. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилмоқда.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар рўйхати эълон қилинди