ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Сергелидаги портлашдан кейин 30 га яқин одам Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятларда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари Ориф Иномов Sputnik мухбирига хабар берди.
Таъкидланишича, одамлар қўрқиб кетган, тери куйиши ва кесилиши ҳолатлари кузатилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига кетишларига рухсат берилган.
“Шифохонага ётқизишга ҳожат йўқ эди”, деди Ориф Иномов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Аввалроқ, портлаш эпицентри қандай кўринишда экани маълум қилинганди.