Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган "Inter Logistics" компаниясига тегишли омборхонада 28 сентябрга ўтар кечаси соат 2:43 да кучли портлаш юз берди.
Ҳодиса оқибатида омборхона атрофидаги иморатлар, турар жой биноларига зарар етган. Кўп қаватли уйлардаги аксарият хонадонларнинг дераза ромлари синиб кетган. Айрим хонадонларнинг ички қисмига ҳам жиддий зарар етган.
Сергелидаги портлаш юз берган вақтида одамлар уйқуда эди. Кимдир бомба портлади деб ўйлаган, кимдир уйғонса, ота-онаси уйда йўқлигини кўрган.
Ҳодисадан жабрланган ва гувоҳлар Sputnik мухбири билан суҳбатда ўзларининг илк таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Батафсил видеода.