ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида кузатилган фавқулодда ҳолат натижасида жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида масъул ташкилотлар фаоллик кўрсатмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Сергелида қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Қурбонлик гўштидан палов тайёрланиб, озиқ-овқатга муҳтож аҳолига тарқатилади.
Жабрланганларга ҳар ким қўлидан келганича ёрдам бермоқда.
Тумандаги турар-жой массивида шикастланган кўп қаватли уйларни тиклаш ишлари қизғин давом этмоқда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, Сергели туманида жами 674 та кўп қаватли уй мавжуд.