ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкентда барча метро бекатларида поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда, дея хабар берди Тошкент метрополитени.
Бугун Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди.
Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекати
© © Туйчи Мирзаев
“Ушбу вазият ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмини енгил шикастлаган, аммо бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган”, — дейилади хабарда.
Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекати
© Туйчи Мирзаев
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябр куни, соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Аввалроқ портлаш эпицентри қандай кўринишда экани маълум қилинганди.