Тошкентдаги кучли портлаш ҳудуди қандай кўринишда — фото

Сергели туманида ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
1 / 9

28 сентябр куни, соат 02:43 да Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.

2 / 9

16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган.

3 / 9

Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган.

4 / 9

Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.

5 / 9

ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда.

6 / 9

Ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлиги вертолёти жалб этилди.

7 / 9

Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

8 / 9

Портлаш оқибатида омборхона ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.

9 / 9

Ёнғин майдони ҳамда жабрланувчилар сони ҳақидаги маълумотларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентдаги омборда кучли портлаш
Сергелидаги портлаш эпицентри қандай кўринишда — видео