ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Сергели туманида жойлашган "Inter Logistics” компанияси оборхонани ижарага берган. Бу ҳақда Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
"Тергов жараёнида омборхона кимга ижарага берилгани ва ичида нима сақлангани ҳақида батафсилроқ маълумот берилади. Умумий маълумот 18 гектарга тўғри келадиган омборлардан бирида портлаш бўлган. 2005 йиллардан бери мазкур ҳудудда “Inter Logistics” компанияси омбор сифатида фаолият олиб боради", деди Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Аввалроқ, портлаш эпицентри қандай кўринишда экани маълум қилинганди.