Тошкентдаги омборда кучли портлаш

Сергелидаги портлаш бўйича Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Сергелидаги омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Таъкидланишича, комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган.