ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия ҳукумати пандемиядан кейин миграция қонунчилигини имкон қадар оптималлаштирди, деди Россия Федерацияси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой бугун Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари миграция органлари раҳбарлари кенгашининг 27-мажлисида.
“Бугунги кунда биз хорижий давлатлар фуқароларининг Россия ҳудудига киришини рўйхатга олиш ва рўйхатга олишнинг асосини ташкил этувчи қонунчиликни максимал даражада оптималлаштирдик”, - деди Горовой.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари коронавирус пандемиясидан сўнг Россия миграция қонунчилигига киритилган би қатор ўзгаришларни ҳам санаб ўтди.
Хусусан, чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида Россия Федерациясига ташриф буюриш мақсадини мамлакатни тарк этмасдан ўзгартириш имконияти, электрон визалар олиш ва бошқалар.
"Бу меҳнат мигрантларининг моддий харажатлари ва психологик стрессини ҳам камайтиради", - дея қўшимча қилди Горовой.
Шунингдек, вазир ўринбосари кўплаб давлатлар фуқаролари Россияга келиш учун электрон визалардан фойдаланаётганини ҳам айтиб ўтди.
Маълумот учун, Россия миграция қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига кириб келганидан сўнг аввалгидек рўйхатдан ўтиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди.