Тошкентдаги омборда кучли портлаш

Портлаш Тошкент аэропорти фаолиятига таъсир қилмади

“Тошкент” халқаро аэропорти чекловларсиз одатий режимда ишламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар берди.
Энг сўнгги тезкор хабарлар бизнинг Telegram-каналимизда (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлган.
Воқеа пойтахт аэропорти фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. “Тошкент” халқаро аэропорти чекловларсиз одатий режимда ишламоқда.