Тошкентдаги омборда кучли портлаш

Тошкентдаги портлашдан жабр кўрганлар қаерга мурожаат этиши керак — қисқа рақам

Ҳозирда, мол-мулкига зарар етган фуқароларнинг мурожаатлари 1205 қисқа рақами орқали қабул қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган фуқароларн 1205 қисқа рақамига мурожаат этишлари мумкин. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Энг сўнгги тезкор хабарлар бизнинг Telegram-каналимизда (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Қайд этилишича, бугун тунда содир бўлган ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ҳамда жароҳатланганларга ёрдам бериш баробарида, фавқулодда ҳодиса оқибатида етказилган зарарни баҳолаш ва босқичма-босқич қоплаш юзасидан ишлар бошланди.
"Ҳозирда, мол-мулкига зарар етган фуқароларнинг мурожаатлари 1205 қисқа рақами орқали қабул қилинмоқда", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
Сергелидаги портлашдан кейин 30 га яқин одам Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятларда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари Ориф Иномов Sputnik мухбирига хабар берди.