ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Польша бош прокурори ва адлия вазири Збигнев Зёбра ўтган йили 15 ноябрь куни республика ҳудудига Украина ракетаси қулаганини тасдиқлади. Бу ҳақда у Люблин шаҳрида журналистлар саволларига жавоб бераётиб маълум қилди.
“Польша прокуратураси томонидан ўтказилган суриштирув бу украин ракетаси экани ҳақидаги қатъий хулосага олиб келди. Ракета учирилган жой ва унинг аниқ билан ҳарбий гуруҳга тааллуқлигига келадиган бўлсак, бу Украина ракетаси эди”, - деди Зёбра экспертлар хулосасига таянган ҳолда.
Вазир Украина томонидан бу иш юзасидан кўп ойдирки ҳамкорлик йўқлигидан афсус билдирган.
“Ўйлайманки, бу қарор (бу иш бўйича Польша томони билан ҳамкорлик қилмаслик), ҳойнаҳой, Украина давлатининг юқори сиёсий даражасида қабул қилинган”, - деди у.
Ўтган йили 15 ноябрь куни Польша шарқидаги Украина билан чегарадаги Пшеводув аҳоли пунктида С-300 ракета тизими қулаган эди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Польша президенти Анжей Дуда ҳам бу ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига тегишли бўлганини маълум қилган эди.