Ғарб қурол-яроғ етишмаслигига дуч келиб, Украинадан чарчаганини кўрсатмоқда – ОАВ

“Politico”нинг ёзишича, АҚШ ва Европада курашишдан чарчаш аломатлари ўсиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Киевга бериш учун қурол-яроғ танқислиги белгиларини намойиш этишмоқда ва Украинадаги можародан кўпроқ чарчашмоқда. Бу ҳақда “Politico” газетаси ёзмоқда.
“Капитолий тепалигида муросасизлик кайфиятидаги республикачилар қўшимча ёрдам юборишга қарши чиқишмоқда, Атлантиканинг бошқа томонида Польша яқинда қисқа муддатли истиқболда Украинага бошқа қурол-яроғ етказиб етказиб бера олмаслигини маълум қилди, Франция расмийлари эса яқинлар улар мамлакати ҳам тез орада бу нуқтага етиб келишига шама қилишди”, - дейилади мақолада.
Таъкидланишича, “Ғарб унда қурол-яроғ тугаб бораётгани ва Украинага нисбатан сабри охирлаб бораётганини намойиш этмоқда. Нашрнинг ёзишича, АҚШ ва Европада курашишдан чарчаш аломатлари ўсиб бормоқда.
Ғарб техникаси Украинада нега тез-тез бузилиб қолмоқда