2023 йилги “Чегара билмас мухбирлар” сўз эркинлиги рейтингида юқори поғоналарда – Болтиқ мамлакатлари ва Молдова, Украина ҳам уларга яқинроқ. Бироқ уларнинг сўз эркинлиги идеаллари фақат қоғозда, амалда эса бари бошқача.
Украинада 2023 йилда ОАВга босимни кучайтирган шов-шувли “Медиа тўғрисидаги” қонун кучга кирди. Молдовада 10 тадан зиёд интернет ресурслари, жумладан, Sputnikʼнинг 5 та сайти блокланди.
Литвада Россия ТВ каналлари IP манзилларини ўчириб ташлашни буюришди. Эстонияда эса каналларни томоша қилиш мумкин бўлган доменлар блокланди.
ОАВга қарши бу босимлар сўз эркинлиги рейтинги муаллифларини ҳам хавотирга солмайди. Европача сўз эркинлигининг асл башараси шу.