Тошкентлик ҳакам қиличбозлик бўйича дунёнинг энг кучли ҳакамлар учталигига киритилди

Дилором Турдикулова қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича энг кучли ҳакамларнинг учталик таркибига киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тошкентлик халқаро ҳакам қиличбозлик бўйича дунёнинг энг кучли ҳакамлари учталигига киритилди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Тошкентлик халқаро ҳакам Дилором Турдикулова қиличбозлик халқаро федерацияси — FIE’нинг қарорига асосан дунёнинг энг кучли ҳакамлари учталигига киритилди.
Хитойда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоа вакиллари ҳам мамлакат шарафини ҳимоя қилишмоқда.
Шу билан бирга, мазкур тадбир доирасидаги мусобақаларда Дилором Турдикулова финал баҳсларда ҳакамлик қилмоқда.
“Қувонарлиси шундаки, унинг халқаро тоифадаги профессионал ҳакамлик даражаси FIE томонидан юқори баҳоланиб, қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича энг кучли ҳакамларнинг учталик таркибига киритилди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик қиличбоз Дилназ Муртазаева XIX Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди ва Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди.