Талабаларга қисқа метражли фильм яратиш учун 750 млн сўм пул берилди — улар кимлар?

Бутунроссия давлат кинематография институти талабаларининг 5 та қисқа метражли фильм сценарийси танловда ғолиб деб топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Талабаларга 5 та қисқа метражли фильм яратишлари учун 750 млн сўм маблағ тақдим этилди. Бу ҳақда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик ҳамда Тошкент шаҳридаги С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали билан ҳамкорликда суратга олинадиган 5 та қисқа метражли фильмл учун сценарийлар танлови ғолибларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Тошкент шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институти талабалари учун ўтказилди.
Талабаларга 5 та қисқа метражли фильм яратишлари учун 750 млн сўм маблағ тақдим этилди
“Танловга 15 та сценарий келиб тушган бўлиб, шундан 14 таси танловда иштирок этиб, лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Тақдимот натижаларига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан 5 та қисқа метражли фильм сценарийси ғолиб топилди”, — дейилади хабарда.
Ғолиб қисқа метражли фильмлар сценарийси.
Умид Рўзибоев - “Кондуктор”;
Бахтиёр Фаттоҳов - “Хиёнат”;
Баҳром Мусурмонов - “Храм ВГИК”;
Мўмин Турсунов - “Безори”;
Санжар Муродшайхов - “Кимоно”.
Вазирлик томонидан 5 та қисқа метражли фильмлар ишлаб чиқариш учун 750 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳар бир ғолиб талабага 150 млн сўмлик сертификатлар топширилди.