Ўзбекистон Ханчжоуда “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси”да иштирок этмоқда

Халқаро тадбир дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган XIX Осиё ўйинларига бағишланган "Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси"да иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Халқаро тадбир дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилмоқда.
“Халқаро тадбирнинг дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилаётгани биз учун айниқса қадрли. Чунки, ҳунармандчиликнинг ушбу йўналиши мамлакатларимизни камида уч минг йиллик тарихи билан бирлаштириб туради. Ипак билан савдо қилинган даврларда бизни қалин дипломатик муносабатлар, маданият ва технологиялар алмашинуви янада яқинлаштирди. Бу эса Буюк Ипак йўли бўйлаб ўзаро тараққиёт ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилган. Анъаналаримиз ва асосий қадриятларимиз ўхшашлиги ҳам балки шундандир”, - деб ёзади Мирзиёева.
Маълумот учун, 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ўтказилмоқда.