Ироқдаги тўйда ёнғин чиқди: қурбонлар ва жабрланганлар сони 450 кишига етди

Фожиа Ҳамдания шаҳрида рўй берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ироқ шимолидаги тўйда содир бўлган ёнғин оқибатида 450 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди ва жабрланди. Бу ҳақда Ироқ Қизил Ярим ой жамияти ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Мосулдан шарқроқда жойлашган Ҳамдания шаҳридаги тўй маросимлари залидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони 450 кишига етди”, - дейилган хабарда.
Ироқдаги тўйда ёнғин чиқди
Аввалроқ “Al Arabiya” телеканали ёнғин оқибатида 120 киши ҳалок бўлгани, 200 киши эса жабрлангани ҳақида хабар берган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тўйда мушакбозлик уюштириш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Маросим ўтказилган жойда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани айтилмоқда.