ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Фарҳод Маннопов (Mittivine) вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда Sputnik'га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116- (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117- (Хавф остида қолдириш) моддалари билан айблов эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, таниқли блогер Фарҳод Маннопов жорий йилнинг 5 март куни вафот этганди. У йиқилиш оқибатида олган тан жароҳати сабаб операция қилинган. Шундан сўнг, кома ҳолатидан чиқа олмаган.