ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Учтепа, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Учтепа тумани: "Учтепа" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани: "Кўксарой" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: "Жасорат", "Алишеробод" ҳамда "Ижодкор" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.