ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қирғизистонда ота-онасини қариялар уйига бераётган ва алимент тўламаётган фарзандларни жазолаш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли қонун лойиҳасини парламентнинг тегишли қўмитаси аллақачон маъқуллаган.
Ҳужжат лойиҳасида ота-она қарамоғидан бўйин товлаган (алимент тўламаган) болалар учун 50-100 минг сом миқдорида жарима солиш ёки 1-2 йилга озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда.
“Қариялар уйига яшовчи шахс кирса, унинг директори алимент ундириш учун судга мурожаат қилиши керак бўлади. Бу қоида зарур, чунки ҳозир ота-оналар алимент олиш учун ариза ёзишдан бош тортмоқда", — дейди депутат Тазабек Икромов.
Шунингдек, депутатлар ота-онаси қариялар уйида яшаётган шахсларни давлат органларига ишга олмасликни ҳам таклиф қилишмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда Қирғизистонда жами олти қариялар уйи бор.