ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 4-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 14 та медалга эга чиқди. Унга кўра, спортчилар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 14 та медалга эга чиқди.
Шу кунгача медаль олган спортчилар:
Олтин медаллар:
Дзюдо (52 кг) - Диёра Келдиёрова;
Академик эшкак эшиш - Анна Пракатен;
Академик эшкак эшиш (М4х дастури) - Шерзод Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев, Алишер Турдиев;
Дзюдо (73 кг) - Муроджон Йўлдошев.
Кумуш медаллар:
“Почин” академик эшкак эшиш (енгил вазн) - Луизахон Исломова ва Малика Тагматова;
Академик эшкак эшиш (М2х дастури) - Шаҳбоз Холмирзаев ва Меҳрожбек Маматқулов;
Академик эшкак эшиш (М2- дастури) - Шеҳроз Ҳакимов ва Дилшоджон Худойбердиев;
Академик эшкак эшиш (М4х дастури) - Меҳрожбек Маматқулов, Собиржон Сафаралиев, Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев.
Бронза медаллар:
Академик эшкак эшиш (енгил вазн) - Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев;
Дзюдо (48 кг) - Ҳалима Қурбонова;
Қиличбозлик (шпага) - Дилназ Мурзатаева;
Таэквондо - Мадинабону Маннопова;
Дзюдо (70 кг) - Гулноз Матниёзова.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган ва у 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этади.