ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази Россиянинг Роспотребнадзор “Вектор” Вирус ва вируслар бўйича давлат илмий-тадқиқот маркази федерал бюджет муассасаси билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
Тадқиқотлар ОИВ инфекциясининг ретровирусга қарши дори воситаларига чидамлилиги бўйича олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳанинг асосий мақсади даволаниш самарадорлигини ошириш ва самарасиз дори воситаларидан фойдаланишни бартараф этиш ҳисобланади.
“ОИВнинг RQT (ретровирусга қарши терапия) га чидамлилиги қанчалик юқори бўлса, RQT самарадорлиги шунчалик паст бўлади ва дори воситасининг дозасини оширишни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида беморларда ножўя таъсирлар сонини ошишига, умр кўриш давомийлигини қисқаришига сабаб бўлади”, - дейилади хабарда.
Хабарга кўра, мазкур тадқиқот ушбу масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.