Ўзбекистон дзюдо жамоаси Осиё ўйинларида ўзининг энг яхши натижасини қайд этди

Ўзбекистон дзюдо жамоаси Осиё ўйинларини иккинчи ўринда якунлади. Бу жамоанинг ОЎ иштироки тарихида энг яхши натижа бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.
"Осиё ўйинларида медаллар сони ва сифати бўйича дзюдочиларимиз энг яхши натижаларини янгилашди", - дейилади хабарда.
Ўзбекистонлик яккакурашчилар мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида дзюдо ватани Япониядан сўнг иккинчи ўринда якунлашди.