ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск Канада бош вазири Жастин Тюрдонинг Канада парламентига нацистнинг таклиф этилиши ҳақидаги хабарлар Россия пропагандаси бўлганини айтган баёнотига муносабат билдирди.
“Ҳеч кимни шок ҳолатига туширишни истамайман, бироқ ҳамма нарса ҳам Россия дезинформацияси эмаслигининг кичик эҳтимоли бор”, - дея изоҳ ёзди Маск X ижтимоий тармоғидаги Канада ҳукумати раҳбари видеоси остига.
Аввалроқ “Associated Press” агентлиги Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Канада парламентида сўзлаган нутқи чоғида йиғилганлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида “Галиция” СС дивизияси хизмат қилган 98 ёшли украиналик миллатчини олқишлагани акс этган суратни чоп қилган эди.
Суратлардан бири шундай номланган эди: “Украина президенти Владимир Зеленский ва Канада бош вазири Жастин Трюдо Иккинчи жаҳон уруши йилларида 1-Украина дивизиясида хизмат қилган, қилган Канадага кўчиб кетган Ярослав Хункани олқишлади”.
Россиянинг Оттавадаги элчихонаси Канада ТИВ ва бош вазир Жастин Трюдо офисига Канада парламентида украиналик нацистнинг олқишланиши муносабати билан нота юборишини маълум қилган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова нацистнинг олқишланишини глобал фожиага олиб келиши мумкин бўлган фарс (майнавозчилик) деб атади.