Киев “Abrams” танклари жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмаслигини тан олмоқда – WSJ

Куни кеча Оқ уй бу танкларнинг биринчи партияси Украинага етказиб берилганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Украина Американинг “Abrams” танклари етказиб берилиши жанг майдонидаги вазиятни ўзгартира олмаслигини тан олмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси украиналик амалдордарга таянган ҳолда ёзмоқда.
“Америка танкларининг келиши узоқ кутилган бўлсада, украиналик амалдорлар қарши ҳужум бошланганидан буён тўрт ой ўтиб бу техника уруш жараёнини жиддий ўзгартириши даргумон эканини тан олишмоқда”, - дейилган мақолада.
Газетанинг қайд этишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги можаронинг мураккаблигини инобатга олиб, ҳеч қандай қурол-яроғ жанговар ҳаракатлар жараёнини ўзгартирмаслиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирган.
Нашр кузнинг ёмғирли кунлари ҳам жанг майдонидаги вазиятни қийинлаштириши мумкин деб ҳисоблайди, чунки бундай шароитда зирҳли техникани бошқариш мураккаб бўлади.
Вашингтон Киевга 31 та “Abrams” танкини етказиб беришни ваъда қилган. Куни кеча Оқ уй бу танкларнинг биринчи партияси Украинага етказиб берилганини маълум қилди. Америка ОАВлари кўра, Киевга 10 та бундай танк етказиб берилган.
Яримжон "Abrams" танклари утилизация бўлиш томон ҳаракатланмоқда