Канадада украиналик нацистни олқишлаш — Ғарбнинг асл юзини ошкор қилди
Нега Ғарб нацизмни юзаки қоралаб, аслида эса доим қўллаб-қувватлаган? Чунки нацизм уларнинг мақсадига етиши, номақбул давлат ва миллатларни йўқ қилиш учун ниҳоятда қулай "қурол".
SputnikБоболар нима учун урушган эди? Бири - адолат, тинчлик, озодлик ғалабаси, ватанни нацизмдан озод қилиш ва барча империалистик урушларнинг тугаши учун. Иккинчиси, эса — Гитлернинг ғалабаси, Ер юзида яҳудийлар, руслар ва большевиклар бўлмаслиги ва Германия Рейхи ҳукмронлиги учун. Бунда украиналик миллатчилар катта лойиҳа доирасида ўзларининг кичик "лойиҳаси"га эришишни орзу қилган эди - руслар ва бошқа барча миллатлардан холи бўлган Украинага.
Гитлер ва унинг топ-менежерлари бу ерларда "Украина" рейхскомиссарлигидан бошқа ҳеч нарса яратиш ниятида бўлмаган, аммо улар ўз режалари ҳақида улар вақти келмагунча омма олдида жар солишмаган.
Келинг, бобо ва невараларга қайтайлик.
Икки бобо - Семён Иванович Зеленский ва Ярослав Хунка (Гунко) тарихий хотира майдонида тўқнаш келишди. Бири "Галичина" СС дивизиясида хизмат қилган 98 ёшли нацист ҳали тирик, Хунка — унчалик ақлли бўлмаган Тереза исмли набирасининг бобоси. Тереза Канада бош вазири Трюдо қабулхонасида кутаётган бобоси ва Зеленскийнинг фотосуратини ижтимоий тармоқларга тарқатди. Трюда нацистни парламентга таклиф қилишда у иштирок этмаганини айтиб ҳамма айбни спикер Ротга ағдармоқчи бўлган эди, журналистлар ушбу суратни топиб, унинг ёлғонини фош қилишди.
Иккинчиси бобо — Зеленский қаҳрамон, яҳудий ва антифашист, Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийнинг бобоси. Унинг ҳам набира борасида омади келмаган. Чунки Владимир Канада парламенти залларида бобосига очиқчасига хиёнат қилиб, неонацистлар билан бирга Гитлернинг жазолаш отряди жангчисини олқишлади.
Ярослав Хунка Канада парламентида "Украина мустақиллиги учун русларга қарши курашган ва 98 ёшида ҳам қўшинларни қўллаб-қувватлашда давом этаётган Украина-Канада Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси", "Украина ва Канада қаҳрамони" сифатида таништирилди.
Яъни, Ярослав Хунка Иккинчи Жаҳон урушида бизнинг рус (албатта, биз уни ўзимиз учун қабул қиламиз) қаҳрамонимиз Зеленский бобога қарши курашган.
Биринчи Украина дивизияси деб аталмиш "Галичина", фастларга сотилган украинлардан тузилган дивизия бўлиб у асосан яҳудийлар, поляклар, руслар, беларуслар ва словакларни (асосан тинч аҳоли ва асирлар) шафқатсиз қирғин қилиш билан "машҳур бўлган".
Нюрнберг судида "Галичина" ва СС тузилмалари жиноий ташкилот сифатида тан олинган. 1945 йилда "Галичина" Австрия ҳудудида инглизларга таслим бўлди. Инглизлар эса, Нюрнберг қарорларига қарамай, нацист жиноятчиларини СССРга экстрадиция қилмадилар, аксинча, улардан мамлакатимизга қарши курашда фойдаланишга қарор қилишди.
1947 йилда саккиз минг украиналик нацистлар Британияга олиб кетилди, уларга паспорт берилди ва бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилди. Улар МИ6 (разведка хизмати) билан ҳамкорлик қилишган, СССР ҳудудида қўпорувчилик ишлари учун саботажчилар сифатида жалб қилинган ва Британия қўшинларида хизмат қилган.
1980 йилларнинг ўрталарида "нацист овчилари" "Галичина" дан ҳарбий жиноятчиларга мурожаат қила бошлаганларида, Канада шошилинч равишда қонун қабул қилди, унга кўра ҳарбий жиноятчилар экстрадиция қилинмайди. Шундан сўнг кўплаб нацистлар Канадага кўчиб кетишди. 2000 йилларнинг бошига келиб, Британияда "Галичина"нинг 1500 га яқин аъзолари қолган.
Украина ва Канада қаҳрамони қандай ютуқларга эришган, Спикер Рот эски фашистга қандай хизматлари учун миннатдорчилик билдирган? Масалан, 1944 йил 28 февралда "Галичина" СС бўлинмаси аъзолари Полшадаги Пиняска фермасида 850 нафар аҳолини ўлдириб, ўз уйларида тириклайин ёқиб юбордилар. 1944 йилда Словакияда "Галичина" миллий қўзғолонни бостириб, тинч аҳолини ўлдирди. Словакиянинг Низна Боча қишлоғида таниқли жазо операцияси бўлиб ўтди, у ерда нацистлар бир неча кишини, шу жумладан чўнтагидан совет тангаси топилган 15 ёшли ўсмирни отиб ташладилар.
Буларнинг барчаси Британия манбаларидан олинган мисоллардир. Шу билан бирга, жиноятлар бўйича олиб борилган терговлар махфийлаштирилди ва мавзу имкон қадар жамоатчиликдан ёпиқ қолдирилди. Нацистлар русларга қарши курашда доимо фойдали.
Бундан фарқли ўлароқ, Семён Иванович Зеленскийнинг жанговар фаолияти тавсифи мавжуд. Мана унинг “Халқ хотираси” сайтидаги саҳифаси: Урушни миномёт взвод командири сифатида бошлаган. Кейинчалик у 57-гвардия ўқчи дивизиясининг 174-полкининг ротасига қўмондонлик қила бошлади. Иккита "Қизил Юлдуз" ордени билан тақдирланган. Мукофот ҳужжатларидан бирида “Шахсий жанговар жасоратнинг қисқача айтиб ўтилган: “Ўртоқ Зеленский Семён И. ўз взводида яхши ташкилотчи ва етакчи. Батальон жангда Ғарбий Буг дарёсига яқинлашганда, у шахсан "У ўтиш жойини топди ва душманнинг кучли отишмаси остида бутун жамоаси билан ҳеч қандай йўқотишсиз дарёни кесиб ўтди. Ва тезда немисларни Бугдан нарига суриб чиқара бошлади." Сиз Семён Иванович Зеленскийнинг мукофот ҳужжатларини ўқиб чиқдингиз ва бу қоғозларнинг услуби, формати ва қўлёзмасини дарҳол танийсиз. Жасоратларнинг тавсифи бизнинг боболаримизникига ўхшайди.
Россияда ва СССРдан кейин тузилган мамлакатларда фуқароларнинг аксарияти бир хил бобо ва бувиларга эга эди. Аммо биздан Канадага қочиб кетган СС одами Хунка каби боболаримиз йўқ ва бўлмаган. Нацистлар ва антифашистлар ўртасидаги ҳозирги қарама-қаршиликнинг асосий механизми ўша оила тарихи, оилавий хотирадир. Боболарингиз кимлар билан урушган, ким тарафида бўлган?
Оғриқли савол, жавобини уруш тугаганидан кейин ҳам топа олмаймиз: қандай қилиб қаҳрамонларнинг неваралари фашистлар, ўз халқининг жазоловчилари ва қотиллари томонини олишди? Зеленский биринчи ва ягона мисол эмас. Бу эътиборга лойиқ ҳодиса - улар ўз аждодларининг ишига хиёнат қилганда, Львовни талаш ёки Волин қирғинида вафот этган қариндошларининг қабрларини унутиб, русофобия ва неонацизм томонидан бирлаштирилган янги Европа ҳамжамиятига содиқлик қасамёд қиладилар.
Ахир қанақасига? Афсуски, таъкидлаш жоизки, ҳатто Симон Визентал дўстлари маркази раҳбари Ден Паннетон ҳам, ушбу нацистни Канада парламентига таклиф қилинганидан ғазабланган бўлса-да, "Россияга қарши курашда Украина билан бирдамлик ниҳоятда муҳим" эканлигини таъкидлади. Аммо ғарбликларнинг аксарияти, нацизмни мутлақ қораламай қўйган. Бу эса қабул қилиниши мумкин эмас. Улар учун антифашизмдан муҳимроқ қадриятлар бор, нацизм ва антисемитизмга қарши умумий курашдан кўра ишончлироқ ришталар мавжуд, яъни — Россияга, русофобияга қарши кураш. Бу йўлда Ғарб ҳукумрон қатлами ҳатто Гитлерга хизмат қилган ҳақиқий наст билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр.
Бу курашда оила хотираси ва оила шарафига ҳам ўрин қолмаган. Ҳатто Зеленскийнинг қариндошлари Холокостда (Иккинчи жаҳон урушида яҳудийларни ёппасига ўлдириш) вафот этган бўлса ҳам.
Канада парламентида нацистларни бундай шармандали олқишлаш Россияда ҳам, дунёда ҳам кўп одамларни ҳайратда қолдирди.
Баъзилар ҳали ҳам бунга шубҳа билан қараётган бўлса-да, лекин аксариятнинг фикри ўзгара бошлади: Балким Россия махсус операцияни бошлаб тўғри иш қилгандир? Эҳтимол, биз тарихнинг нотўғри томонини танлаганмиз? Яхшилик билан ёмонни адаштирмадикми?
У томон эса тинимсиз ташвиқот ёғдирмоқда. Турли туман факт ва омиллар топмоқда, агар улар йўқ бўлса — ўйлаб топмоқда. Масалан, Бучадаги каби сохта "қонли спектакллар".
Канада парламенти нацистни ва унинг инсониятга қарши жиноятларини иштиёқ билан олқишлаётганига, қария фашист эса кўзида ёш билан "зиг" қилишига бир бахя қолганига қараб, ҳар қандай ақли ҳуши жойида бўлган одам енгил нафас олади: йўқ биз адашмадик, биз ўша иккиюзламачи ва шафқатсиз, очкўз кучга қарши курашган қаҳрамон боболаримиз хотирасига содиқмиз.
Кўринишидан хушрўй, буржуа жаноблари ва хонимлари, ўз вақтида фашистларни олқишлаб, уларга яҳудий қўшниларини тутиб берган бўлса, бугун ҳам ўша-ўша — иккиюзламачилик ниқобини ечмаган ва яна сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлишади. "Биз унинг нацист эканини билмаган эдик" деб ўзларини оқлашмоқчи бўлишади.
Шундай қилиб, сир ошкор бўлди: нега Ғарб давлатлари 1930 йилларда Европада нацизмни тўхтатмади? (АҚШ ва Англия қурол ишлаб чиқаришига сармоя киритиб Гитлерга ёрдам берган) Чунки ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам нацизм улар учун ниҳоятда фойдали, қулай ва жозибали кўринади. Шундай қилиб, Хунка-Гунко бобо ҳимояга олинган ва унга ғамхўрлик қилинган ва у кексаликка нафақат тавба қилмасдан, балки ўнлаб йиллар давомида ўз жиноятларини қаҳрамонлик сифатида мақталиб, иззат ва тўқликда яшаган.
Кексаликни эъзозлаш керак, барча боболаримиз чинакам уруш ва меҳнат қаҳрамонлари бўлганлигини ёдда тутган ҳолда бизга шундай ўргатишган. Аммо бу ерда биз Ғарб ҳукмрон элитаси томонидан рағбатлантирилган яна бир кексаликни, жиноятчи ва ёвуз одамнинг кексалигини кўрмоқдамиз.
Улар бу кексаликни ҳурмат қилишади. Мана шу ерда улар ва бизнинг орамизда чегара ўтади. Биз ўзимизники ва бегонани ана шундай ажратамиз.
Бобо набираси учун жавобгар эмас, лекин набира ўз қилмиши учун тўлиқ жавобгар бўлади.