АҚШ Канада парламентида нацистнинг пайдо бўлишини қоралашдан бош тортди

Антонов Иккинчи жаҳон уруши тарихини қайта ёзишга йўл қўйиб бўлмаслиги ва жигарранг ўлат (фашизм) тўхтатилиши шарт эканини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. АҚШ Давлат департаментининг Канада парламентида “Галиция” СС дивизиясида (“Галичина” номи билан ҳам маълум) хизмат қилган нацистнинг олқишланишини қоралашдан бош тортиши орсизлик ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирасини ҳақорат қилади. Бу ҳақда Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди.
“Қўшма Штатларнинг энг яқин иттифоқчиларидан бирининг олий қонунчилик органида эсэсчининг пайдо бўлишига Давлат департаменти матбуот котибининг билдирган ноаниқ муносабати, айниқса гўёки маъмуриятнинг инсон ҳуқуқлари мавзуси ва антисемитизмга қарши курашга бўлган юқори эътиборини инобатга олсак, сурбетона бўлиб кўринади. Канада парламентидаги неонацист хуружларни қоралашдан бош тортиш – Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлган миллионлаб оддий кишилар хотирасини булғаш. Бу АҚШ мустақиллиги учун жонини фидо қилган америкалик аскарлар ва зобитлар хотирасига хоинлик қилишдир”, - дейилади элчи баёнотида.
Антоновнинг сўзларига кўра, АҚШ сиёсий истеблишменти гап Украинадаги нацизм ҳақида гап борганда, умуман “бепарволик”ни намойиш этади: 2014 йилги давлат тўнтарилишига қарши бўлганларнинг Одессадаги Касаба иттифоқи уйида шафқатсиз жазоланганини кўрмади; “кўнгиллилар батальонлари” томонидан эсэсчилар рамзларидан очиқчасига фойдаланиш юзасидан хавотир билдирмайди; АҚШнинг ўзида Адольф Гитлер билан ҳамкорлик қилган украиналик миллатчи етакчилар шарафига ҳайкаллар ўрнатилишига қаршилик қилмайди.
Россия элчиси расмий Вашингтоннинг ғазабни келтирадиган воқеаларни танқид қилишни истамаслиги Америка ҳукуматининг XX асрнинг фожиавий меросига муносабати қандай эканини кўрсатишини таъкидлади.
Антонов Иккинчи жаҳон уруши тарихини қайта ёзишга йўл қўйиб бўлмаслиги ва жигарранг ўлат (фашизм) тўхтатилиши шарт эканини таъкидлади.
“Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операция доирасида Украинада айнан шу билан шуғулламоқда”, - дея таъкидлаган элчи.

Канада парламентидаги воқеа

Аввалроқ “Associated Press” агентлиги Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Канада парламентида сўзлаган нутқи чоғида йиғилганлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида “Галиция” СС дивизияси хизмат қилган 98 ёшли украиналик миллатчини олқишлагани акс этган суратни чоп қилган эди.
Суратлардан бири шундай номланган эди: “Украина президенти Владимир Зеленский ва Канада бош вазири Жастин Трюдо Иккинчи жаҳон уруши йилларида 1-Украина дивизиясида хизмат қилган, қилган Канадага кўчиб кетган Ярослав Хункани олқишлади”.
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттью Миллер бу воқеага боғлиқ хабарларни кўрмаганини маълум қилди. “Душанба куни мен БМТ Бош Ассамблеясида эдим, кун бўйи банд эдим ва сиз нима ҳақида гапираётганингизни билмайман”, - деди у саволга жавоб қайтараётиб.
Захарова Канада парламентида нацист олқишланганига муносабат билдирди