ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Канада парламентида “Галиция” (“Галичино” номи билан ҳам маълум) СС дивизиясида хизмат қилган нацистнинг олқишланиши глобал фожиага олиб келиши мумкин бўлган фарс (майнавозчилик). Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова "Россия-24" телеканали эфирида маълум қилди.
“Бу дунё миқёсидаги фожиа билан якунланади, Канада парламенти нацистлар ҳамтовоғини олқишлаётгани ҳозир бу фарс”, - деди Захарова.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Ғарбда жиноятчи нацистларни мадҳ этиш “глобал ҳалокатга, фожиага” олиб келади.
Аввалроқ “Associated Press” агентлиги Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Канада парламентида сўзлаган нутқи чоғида йиғилганлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида “Галиция” СС дивизияси хизмат қилган 98 ёшли украиналик миллатчини олқишлагани акс этган суратни чоп қилган эди.
Суратлардан бири шундай номланган эди: “Украина президенти Владимир Зеленский ва Канада бош вазири Жастин Трюдо Иккинчи жаҳон уруши йилларида 1-Украина дивизиясида хизмат қилган, қилган Канадага кўчиб кетган Ярослав Хункани олқишлади”.
Россиянинг Оттавадаги элчихонаси Канада ТИВ ва бош вазир Жастин Трюдо офисига Канада парламентида украиналик нацистнинг олқишланиши муносабати билан нота юборишини маълум қилган.