ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрининг уч туманида бир сутка давомида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ маълум қилди.
Таъкидланишича, "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ режали профилактика ишларини олиб боради.
Шу муносабат билан, 25 сентябрь соат 09:00 дан 26 сентябрь соат 09:00 гача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
“Феруза” мавзеси, 26, 28, 30, 32, 33, 34, 35, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 47, 48, 50-сонли кўп қаватли уйларда, Камолон, “Янги Камолон” маҳалла идораларида, Мирзо Улуғбек кўчаси, 142, 144, 148, 158-сонли кўп қаватли уйларда.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
Марказ-14, 13, 14, 15, 15а, 15б, 16, 16а, 7, 7а, 8, 9, 10, 11, 12, 18, 19а, 19б, 17а, 17б, 1а, 2а, 10в, 3, 4, 5, 6 -сонли кўп қаватли уйларда, Зарқайнар кўчаси, 1, 2, 2а, 2б, 2в, 2г, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 8а,11, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 56, 56а-сонли кўп қаватли уйларда.
Яшнобод тумани бўйича:
Фидоийлар, Чўлпон ва Дўстобод маҳалларида;
Махтумқули кўчаси ва Паҳлавон Маҳмуд 2-тор кўчалари, 22-авиашаҳарча.
Сувсиз қолган манзилларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади.