Санкт-Петербургда Россия ва Ўзбекистон ректорлари анжумани бошланди

Россия ва Ўзбекистон ОТМлари ректорлари соғлиқни сақлаш, биоинженерия, ўқитувчилар малакасини ошириш соҳаларида тажриба алмашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Санкт-Петербургда Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ректорларининг IV минтақалараро конференцияси иш бошлади, деб хабар қилмоқда Санкт-Петербург давлат университети матбуот хизмати
Санкт-Петербург давлат университетида 25-26 сентябрь кунлари Россия Федерацияси президенти администрацияси кўмагида Россия ва Ўзбекистон университетлари ректорларининг IV минтақалараро конференцияси бўлиб ўтади.
Тадбирда Россия ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи таълим ташкилотлари ректорлари иштирок этмоқда.

Анжуман режасидаги тадбирлар:

таълим соҳасида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилиш;
соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва биоинженерия соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича университетлараро ҳамкорликни кенгайтириш;
илғор муҳандислик мактабларини яратиш бўйича тажриба алмашиш;
Ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиб чиқиш.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон орасида олий таълим соҳасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бугунги кунда Россияда 30 мингдан ортиқ Ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Ўзбекистонлик талабалар учун ажратилаётган грант ўринлари сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Ундан ташқари Ўзбекистонда 15 тага яқин Россиянинг етакчи ОТМлари филиаллари фаолият юритмоқда.
IV Межрегиональная конференция ректоров российских и узбекских вузов.