FAO Ўзбекистонга чигирткага қарши кураш учун "Toyota" автомобиллари берди

Ишончли йўлтанламас "Тoyota Hilux" автомобилларига махсус жиҳозлар ўрнатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўзбекистонга 8та махсус жиҳозланган "Тойота" йўлтанламас автомобилларини топширди, деб хабар қилмоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

"FAO Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни янада яхшилаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 8 та махсус жиҳозланган "Toyota Hilux" автомобилини топширди", - дейиллади хабарда.

Мазкур кўмак FAOнинг "Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)" минтақавий лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Хабарда чигиртка қишлоқ хўжалиги учун катта хавф экани ҳам алоҳида айтиб ўтилган.
1 / 3

FAO Ўзбекистонга Toyota автомобиллари берди

2 / 3

FAO Ўзбекистонга Toyota автомобиллари берди

3 / 3

FAO Ўзбекистонга Toyota автомобиллари берди

Самарқандда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги декларацияси қабул қилинади