Бугун пойтахтнинг 3 туманида “свет” қисман ўчирилади

Ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik.Бугун, 25 сентябрь куни, пойтахтнинг айрим туманларида қисман электр таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани: "Гулистон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой тумани: "Қушбеги" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: "Алишеробод", "Заковат", "Иқтидор" ҳамда "Ижодкор" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.