Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар 4 медални қўлга киритди

Илк медаль академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси XIX ёзги Осиё ўйинларида айни пайтгача 4 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Илк медаль академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди. Спортчилар финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медалини қўлга киритишди.
Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида ўзбекистонлик Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиевлар бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
М2х дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги эса кумуш медалини қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медали эса Индонезияга насиб этди.
М2- дастурида қатнашган ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиев марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишдива кумуш медаль соҳиби бўлишди. Ушбу дастурда олтин медаль Гонконг, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.