Ханчжоу-2022: Диёра Келдиёрова илк олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси XIX Осиё ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди. Ушбу муваффақиятга дзюдочи Диёра Келдиёрова эришди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
XIX Осиё ўйинларидан қизиқарли видеоларни Sputnik Telegram каналида кузатиб боринг
-52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик спортчи БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратиб, ўз ғалабалари орасига Осиё ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.