ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик қиличбоз Дилназ Муртазаева XIX Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Шпагачи Дилназ Муртазаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди.
Узбекская шпажистка Дилназ Муртазаева стала первой узбекской фехтовальщицей, поднявшейся на пьедестал почёта на Азиатских играх
© НОК
17 ёшли спортчи ярим финал жангида жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди. Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик дастурида шу пайтгача бирор маротаба шоҳсупага кўтарилмаган эди.