Бу қизиқ

Олтин қўллар яратган “оқ олтин” — Ўзбекистонда пахта теримининг тарихий суратлари

Ўнлаб йиллар давомида ўзбек халқининг ҳаёти пахта далалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Пахтани эркаклар ва аёллар, кексалар ва болалар, талабалар ва муҳандислар, ўқитувчилар ва шифокорлар терган.
Sputnik
Республика экин майдонларининг катта қисмини пахта эгаллаган. Пахта териш ва уни қайта ишлашга жалб этилган инсонларнинг машаққатли меҳнати фотолентамизда.
1 / 13

Ўзбекистон аҳолиси қўл дастгоҳларида пахта ипларини йигирмоқда, 1900 йил.

2 / 13

Америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Девис Ўзбекистондаги пахта даласида, 1972 йил сентябрь. Қора танлилар ҳуқуқлари учун ҳаракати етакчиларидан бири Америка ҳукумати томонидан ҳибсга олинганидан кейин СССРда кенг танилди. "Анжела Девисга эркинлик" иборасини ғаллакорлар ҳам, пахтакорлар ҳам такрорларди.

3 / 13

Тошкентдаги пахта тозалаш заводида пахтани тортиш. 1917 йилгача олинган фотосурат. Суратда кўрсатилган одам бир кунда қанча сумка кўтариб юрганини тасаввур қилиш қийин.

4 / 13

Ўзбекистонлик механик-ҳайдовчи Турсуной Охунова пахта теримида комбайн бошқармоқда, 1959 йил. Икки карра Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Охунова ўзбек аёллари орасида биринчи бўлиб пахта териш машинасининг механик-ҳайдовчиси мутахассислигини олган. 1959 йилги мавсумда 210 тонна пахта хомашёси териб олган.

5 / 13

"Энг яхши ёш пахтакорга" кўкрак нишони. 1969 йил 20 майда ташкил этилган. У гувоҳнома билан бирга тақдим этилган. Улар мамлакатдаги 20 мингдан ортиқ ёш пахтакорга топширилган.

6 / 13

Пахта йиғиш пункти. Сирдарё вилояти, 1977 йил. Бу ерда йиғилган “оқ олтин” тортилиб, қайта ишлашга жўнатиш учун сақланган.

7 / 13

“Анор” рақс ансамбли солисти Мавлуда Собирова пахта теримига ёрдам бермоқда, 1976 йил. Ўша вақт учун мутлақо оддий расм.

8 / 13

Фарғона вилоятида пахта терими мавсумида “Анор” рақс гуруҳи аъзолари. Болалигидан пахта даласида меҳнат қилишга одатланган қизлар пахта теришда ҳам рақсга тушгандек уста эди.

9 / 13

Куба инқилоби етакчиси, Куба Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Биринчи котиби Фидель Кастронинг СССРга ташрифи, 1963 йил. У Тошкент вилоятининг ҳозирги Қибрай туманидаги “Қизил Ўзбекистон” колхозида бўлди.

10 / 13

Ўзбекистон ССР, Қизилқум чўлидаги пахта даласида ҳосил йиғиштириш.

11 / 13

Ўзбекистон ССР. Бухоро пахта тозалаш заводининг қабул пункти.

12 / 13

1971 йил. Бу сурат ўзбек меҳнаткашининг умумий образини тасвирлаши мумкин.

13 / 13

Ўзбекистон ССР. Пахта терими мажбуриятлари бажарилди, 1972 йил. Уч йилдан кейин республикада 4 миллион тонна “оқ олтин” йиғилиб, рекорд ўрнатилди.