Олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди — фото

Бугун эрта тонгдан Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Бугун, 24 сентябрь куни жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг “Ватанга қасамёд” тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Sputnik мухбирига хабар берди.
Бугун эрта тонгдан Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9
Тадбирда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок этди.
Шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди. Бундан ташқари, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам “Ватанга қасамёд” тантаналари юқори савияда ўтказилди.